Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ойбек Аъзамжонович Баракабаев ва Дониёржон Мухаматжонович Тожибоевни ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Олий суднинг айрим судьялари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимларидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг