Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурхон Нафасов Бош прокурордан ёрдам сўради

Нурхон Нафасов Бош прокурордан ёрдам сўради

Ўзбекистон каратэ федерациясининг собиқ раҳбари Нурхон Нафасов пойтахтда сайёр қабул ўтказган Бош прокурор Отабек Муродов билан учрашиб, ўзига нисбатан қасддан айб уюштирилгани, лавозими керак бўлгани учун уни қатор муаммоларга дучор қилишганини маълум қилиб, ноҳақ айбловларни фош этишда ундан ёрдам сўради. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокурор масалани ўз назоратига олишини, ишга алоқадор барча ҳолатлар текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январида Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) расмий сайтида Каратэ федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасовнинг жиноятлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот берилгани ва тергов жараёнида ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топиб, Н.Нафасовга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан иш очилгани тўғрисида хабар берганди.

Сўнг бу хабарга Бош прокуратура расман раддия бериб, Нурхон Нафасов ҳеч қанақа жиноят ишида фигурант эмаслигини билдирган, шу билан бирга, МОҚга айбсизлик презумпцияси ҳақида эслатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг