Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев туркиялик ҳамкасби билан учрашди

Ниғматилла Йўлдошев туркиялик ҳамкасби билан учрашди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Туркия Республикаси Олий кассацияси Бош прокурори Бекир Шахин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Бош прокуратура ва Туркия Олий кассация суди Бош прокуратураси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат прокуратура органлари фаолият йўналишлари юзасидан илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида Бекир Шахин идоралараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сўнгра, Туркия делегацияси аъзолари учун Бош прокуратура музейига экскурсия ташкил қилинди.

Кейинги манзил Бош прокуратура Академияси бўлиб, делегация аъзолари Академиянинг фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг