«Навоийазот» яқинидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Аввалроқ Зарафшон дарёсининг «Навоийазот» яқинидаги ҳудудида оммавий заҳарланиш юзага келиб, балиқлар нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда кенг қамровли текширув ўтказилгани қайд этилди.
Бу жараёнда саноат корхоналаридан Зарафшон дарёсига оқизилган чиқинди сувлар таркиби ва нобуд бўлган балиқларда махсус лаборатория ва экспертиза таҳлиллари ўтказилиб, тегишли хулосалар олинди ва бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилди.
Текширув натижалари, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлганлигини кўрсатди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жорий йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter