Намунали уй олиб бераман деб 8 400 АҚШ долларига чув туширди
![Намунали уй олиб бераман деб 8 400 АҚШ долларига чув туширди](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3102196220.jpg)
Сергели туманида яшовчи Д.И. 2017 йил июнь ойида намунали уйлардан бирини олиб бераман деб Юнусобод туманида яшовчи Қ.Р.дан алдов йўли билан 8 400 АҚШ доллари олади.
Аммо у шу кунгача ваъдасини бажармай, олган пулларни ҳам қайтариб бермай келган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter