Намангандаги аёвсиз муштлашув бўйича Бош прокуратура баёнот берди
Аввалроқ сайтимизда ижтимоий тармоқларда тарқалган муштлашув ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодисага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тезкорлик билан жавоб берди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «...мазкур ҳолат Наманган вилояти Норин тумани Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги «Балиқхона»да содир бўлган». Ушбу воқелик юзасидан Норин туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
С.Раҳмонова алоҳида таъкидладики, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter