Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда ноёб жиноят содир этилди

Наманганда ноёб жиноят содир этилди

Фото: «Twitter.com»

2021 йил 2 сентябрь куни Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У шу йил 13 август кунидан 31 август кунигача бўлган вақт оралиғида МЧЖга қарашли Косонсой туманида жойлашган дорихонасига муқаддам шу дорихонада ишчи бўлиб ишлаган, Косонсой туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро дорихона эшигини очиб бир неча маротаба ўғирликка кириб, жами 200.000 сўмдан ортиқ дори воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб ёзади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг