Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 14 000 АҚШ доллари сўраган фермер ушланди

Наманганда 14 000 АҚШ доллари сўраган фермер ушланди

Наманганнинг Янгиқўрғон туманидаги фермер хўжалиги раҳбари М. Х. жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Айтилишича, у фуқаро И.Т.нинг ишончига кириб, унга хўжаликнинг 10 гектар очиқ ер майдонида боғдорчилик ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ доллари талаб қилган. Шундан 5000 АҚШ доллари ва 50,0 млн. сўмни олиб, пул олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берган пайтда ашёвий далил билан ушланган.

Фермерга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга суиқасд қилиш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг