Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзачўлда СЭС бошлиғи 85 млн. сўмни «клик» орқали ўзига ўтказиб олди

Мирзачўлда СЭС бошлиғи 85 млн. сўмни «клик» орқали ўзига ўтказиб олди

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Мирзачўл тумани, «Мирзадала» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган фуқаро Қ.У. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган рағбатлантириш пулларини Мирзачўл тумани Санитария эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи ўзининг пластик картасига «Клик» орқали ўтказиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганини билдирган.

Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Мирзачўл тумани СЭОМ бош врачи З.А. жами 85.533.896 сўм пулларни ходимларга рағбатлантириш сифатида ёзиб шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Манба: iiv.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг