Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия ходимларига жарима қўллаш ҳуқуқи берилди

Миллий гвардия ходимларига жарима қўллаш ҳуқуқи берилди

Фото: Xabar.uz

Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди.

Президент томонидан имзоланган Қонун билан (ЎРҚ-842, 12.05.2023 й) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Шунга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг