Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ «Xabar.uz»да чиққан мақолага муносабат билдирди: қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган

МИБ «Xabar.uz»да чиққан мақолага муносабат билдирди: қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Xabar.uz» каналида 27.10.2021 йилда «Биз аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қилайлик» сарлавҳаси юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 01.12.2017 йилдаги қарздор Т.Ж.дан ундирувчи А.П.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувига 17.05.2018 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида қарздорнинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги 01.12.2017 йилдан 01.05.2019 йилга қадар бўлган даврда жами 8.885.798 сўмни ташкил қилганлиги аниқланди.

Ушбу қарздорликни ундириш мақсадида 17.05.2019 йилда қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш мақсадида борилганда, қарздорнинг хонадони қулф ҳолатда эканлиги, МФЙ раисининг билдиришича, қарздор 2017 йилдан буён Россия федерациясига ишлаш учун кетиб қайтиб келмаганлиги аниқланиб, бу ҳақда МФЙ раиси ва холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувида қарздор Т.Ж.дан ундирувчи А.П.нинг фойдасига алиментдан бошқа мулкий ва номулкий хусусияга эга ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунга кўра, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, ижро учун Хива шаҳар ИИБга юборилган ва ижро ҳаракатлари шу куни Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси 2-қисмига асосан қарздор топилгунига қадар тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг