Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ: Узумини енг, боғини ҳам суриштиринг!

МИБ: Узумини енг, боғини ҳам суриштиринг!

Фото: Xabar.uz

Биласиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш каби вазифалар ҳам юклатилган.

Навбатдаги тармоқдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати Зомин туманидаги узумзорларнинг биридан аниқланди.

Бюронинг туман бўлими ходимлари ўтказган текширишда «Тошкентвино комбинати» АЖ участка бригадири О.Очилов корхонага қарашли узумчилик боғидаги узум ва мева-сабзавот экинларини суғориш учун туман электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмаган ҳолда 2 (икки) дона 100 кВтлик трансформаторни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, бемалол (ноқонуний) фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Оқибатда узумчилик боғи томонидан электр таъминоти корхонаси манфаатига 59 млн. 768 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Албатта, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлари жиноятнинг ўзгинаси! Аммо, О.Очилов биринчи марта жиноят содир этганлиги, қилмиши аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги сабабли   жавобгарликдан қутилиб қолди.

Агар ҳолат яна такрорланса...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг