Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ: «Шунақаси ҳар куни учрасами, вухх?!»

МИБ: «Шунақаси ҳар куни учрасами, вухх?!»

Фото:«Xabar.uz»

Оилавий ажримлар ҳар куни учраши мумкин. Аммо турмуш дарз кетгандан кейин фарзанд(лар) таъминоти билан боғлиқ масала бир зарбда ҳал этилганини кунда кузатиш қийин.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг А. В.дан В.К. фойдасида  бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент, гўдак уч ёшга тўлгунча моддий таъминот ундириш ҳақидаги суд ҳужжати  биттада ва бир йўла ижро этилди. 

Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Яшнобод туман бўлими давлат ижроси Ш. Шарафутдинов билан бўлган узоқ суҳбатдан сўнг А.В. ҳаммасини (моддий таъминот ва алимент) ҳисоблатди - миқдор 429 млн. 387 минг  500 сўм чиқди.

- Бўлди, тўлайман!

- Қанчасини?

- Ҳаммасини!

А. В. ҳазиллашмаган экан: салкам 430 млн. сўмни биттада тўлади.

Шу тариқа томонлар (қарздор ва ундирувчи) бир-бирининг гўрига ғишт қаламай ўз йўлига кетишди. МИБ ходими ҳам ижро ишини тамомлар экан, ич-ичда ўйлаган бўлса ажабмаски, шунақси ҳар куни учрасами, вухх!

Ижро иши осонмасда, айниқса, алиментга оид ишлар майда  бўлгани билан турган-битгани ғурбат.

Дарвоқе, юқорида масаланинг моддий томонлари ҳақида гап кетди. Маънавий томони  алоҳида мавзу. Ва у бошқача оҳангда ёзилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг