Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ Муниса Ризаеванинг «BMW X7»сини хатламоқчи бўлди

МИБ Муниса Ризаеванинг «BMW X7»сини хатламоқчи бўлди

Фото: «Instagram»

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккасарой тумани бўлими хонанда Муниса Ризаеванинг «BMW X7» русумли қимматбаҳо машинасини хатлаш чорасини кўришга тушганди.

Сабаб — хонанда шу йилнинг октябрь ойида йўл ҳаракати қоидасини кўпол равишда бузгани учун белгиланган жаримани (1.115.000 сўм) тўламай келган экан-да. Йўқ, масала машинани хатлаб, жарима майдонига тиқишгача етиб бормади. Воқеалар ривожи нима билан якун топишини англаган М.Ризаева дарҳол жарима тўлади.

«Бирров»га  тўйга бориши фалон доллар бўлган хонандаки тўлов масаласида шундай «оғир карвонлик» қилар экан, МИБчилар оддий фуқаролардан ёзғирмасаям бўлади, чоғи...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг