МФЙ раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Наманган вилояти, Чуст туманида тадбиркорнинг 118 млн сўмини қўлга киритган МФЙ раиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги «Ю.» МФЙ раиси Б.С. «G.B.» МЧЖ раҳбари Ғ.нинг «Соғломлаштириш ва спорт маркази» қуриш ниятида юрганини билиб, унга қурилиш ишлари учун 475 млн сўм субсидия маблағини олиб беришини айтиб, гўёки «G.B.»МЧЖни субсидия олувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган ҳужжатни тақдим этиш орқали ишончига кириб, тадбиркор Ғ.нинг 118 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter