Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳнат қонунчилигига амал қилмай ишчи ишлатиш оқибати пичоқбозликка олиб келди

Меҳнат қонунчилигига амал қилмай ишчи ишлатиш оқибати пичоқбозликка олиб келди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 январ куни тахминан соат 18:30да 63 ёшли Қ.З. ва Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида иш бошқарувчи фуқаро 45 ёшли О.Ж. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқди.

Жанжалга шу кафеда ишловчи Қ.З.нинг ўғли И.З.нинг ишга чиқмаслиги масаласи сабаб бўлган. О.Ж. тортишув давомида Қ.З.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Шундан сўнг Қ.З ошхона пичоғи билан О.Ж.нинг қорин соҳасига тан жароҳати етказган.

Натижада О.Ж. оғир тан жарохатлари билан Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, бир дона ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг