Марғилонда уста ўзи ишлаётган уйни тунади
1 ноябрь куни Тут таги МФЙ ҳудудида яшовчи М.Ф. ИИБга мурожаат қилган. Унда 31 октябрь куни соат 16:30 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги жавондан 2.000.000 сўм пулни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Т. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи К.Т. жабрланувчи М.Ф.нинг яшаш хонадонида уста бўлиб ишлаганлиги ва жабрланувчи уй юмушлари билан чалғиган вақтида меҳмонхонасидаги жавондан 2.000.000 сўм пулни яширин равишда ўғирлаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter