Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ласетти»дан 3200 АҚШ доллари йўқолди

«Ласетти»дан 3200 АҚШ доллари йўқолди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси сурхандарёлик 28 ёшли Денис Р. мурожаат қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

Унинг сўзларига кўра, 21 августь куни тахминан соат 4.00 да Тошкенга йўл олганида, йўлдан сурхандарёлик 32 ёшли Журабек Х.ни йўловчи сифатида автомобилига миндирган. Тошкентга етиб келгач, Денис Р. ўз автомобилида яшириб қўйган 4000 АҚШ долларидан 3200 АҚШ доллари йўқолганини аниқлаган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг