Коттеж ваъда қилганлар фирибгар бўлиб чиқди
Тошкент шаҳрида фуқароларга коттеж қуриб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди.
Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.М. ва бошқалар «Ar.» ҳамда «V.C.» МЧЖни ташкил қилишади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда улар 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, Сергели, Юнусобод, Яшнобод ва Олмазор туманларида ер майдонларини гўёки ушбу МЧЖларга тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонларига 1,2 ва 2 сотихли коттеж қуриб бериши ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, уларнинг ҳар биридан бошланғич тўлов сифатида 125 млн сўмдан жами 500 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари, шунингдек фуқаро Ф.М. ушбу пулларни ўзи ва бошқаларнинг номидан хорижий валюта биржаси билан шуғулланувчи компаниянинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter