Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупционерларни фош этишда кўмаклашган 53 нафар шахс мукофотланди

Коррупционерларни фош этишда кўмаклашган 53 нафар шахс мукофотланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 9 ойида жами 53 нафар шахс коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Рағбатлантирилган  шахслар берган хабарлар асосида 47 та ҳолатда пора олиш ва 6 та ҳолатда бюджет маблағларининг жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиниши жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган, дейилади хабарда.

Маълумот учун: коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ рағбатлантирилади.

Қоидага кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларини ҳимоя қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг