Конституциявий суд референдум бўйича қарор чиқарди
Конституциявий суд қарори (КСҚ–4-сон, 13.03.2023 й.) билан:
— Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарори Конституцияга мувофиқ деб топилди;
— Конституциявий Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб ҳисобланди;
— Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, эртага Олий Мажлиси Сенати референдум масаласини кўриб чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter