Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин

Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин

Фото: «Nahodkagold.com»

Жорий йил 13 июнь куни Фарғона вилояти Риштон тумани Ар-Рошидоний МФЙ ҳудудида яшовчи С.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди. У 12 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда қириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, нархи 4.200.000 сўмлик икки дона тилла сирғалари, нархи 3.600.000 сўмлик бир дона тилла занжир, нархи 2.000.000 сўмлик бир дона тилла узукларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи С.Д. исмли аёлнинг бирга яшовчи келини К.Х. содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига қайта малакаланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деб ёзади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг