Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касбида фермерларга «тарбиявий соат» ўтган ИИБ бошлиғи устидан хизмат текшируви бошланди

Касбида фермерларга «тарбиявий соат» ўтган ИИБ бошлиғи устидан хизмат текшируви бошланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғи бир неча нафар маҳаллий фермерни жазирамада автобусга қамаб, «тарбиявий соат» ўтганига оид лавҳа ва хабарлар айланаётгани хабар қилинган эди. Ниҳоят, ҳодисага ваколатли органлар томонидан муносабат билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг