Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каратэ миллий федерацияси судда яна ютқазди!

Каратэ миллий федерацияси судда яна ютқазди!

Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси (ЎКМФ) раислигига сайланиб (2018 йил, май), тўрт ойдан сўнг можароли тарзда вазифасидан озод этилган Нурхон Нафасов судда ютиб чиққани хабарини берган эдик. Яъники, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг шу йил 27 август кунги ҳал қилув қарорига кўра,  федерациянинг 26.09.2018 йилдаги йиғилиш баённомаси ва қарори ҳақиқий эмас, Нурхон Нафасовни федерация раҳбарлигидан озод этиш ҳақидаги буйруқ эса ғайриқонуний деб топилганди.

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган ЎКМФнинг  апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Судлов ҳайъатининг ажримига кўра, келтирилган апелляция шикояти рад этилди, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилди.

Дарвоқе, судлов ҳайъати шу билан чекланиб қолгани йўқ. Суд мажлиси жараёнида жавобгар (ЎКМФ) вакилига огоҳлантириш берган бўлса, даъворгар адвокати ўзини одоб доирасида тутмагани сабаб унга нисбатан хусусий ажрим чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентда бўлиб ўтган каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида муштлашув юз берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг