Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноятчи икки машинани пачоқ қилди

Жиноятчи икки машинани пачоқ қилди

Фото: «Topworldauto.com»

2021 йил 5 июнь куни соат 17:00дан 19:00га қадар бўлган вақт оралиғида 23 ёшли Ш.А. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Нигора 2-тор кўчаси 68-уй олдида 49 ёшли А.А.га тегишли «Damas» русумли автомашинани очиқ ҳолда қаровсиз ва калити ўт олдиргичда қолдирилганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 23 ёшли Ш.А. автомашинани Бектемир тумани Оҳангарон шох кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида «Nexia-2» русумли автомашина билан тўқнашув содир этиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 23 ёшли Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ш.А. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан моддий бойликларига бефарқ бўлмаслик, автомашина қулфланганлигига ишонч ҳосил қилиш ва калитни ўт олдириш жойида қолдирмаслик сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг