Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Фото: RBC/TASS

Бугун Қонунчлик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шавқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган.

Қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий масс-медиа фонди туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш бўйича таклифлар билан чиққанди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса тегишли қонун лойиҳасини тақдим этганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг