Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишламаган хотини ва бошқаларга иш ҳақи тўлаган бош директор терговга тортилди

Ишламаган хотини ва бошқаларга иш ҳақи тўлаган бош директор терговга тортилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Айтилишича, музей-қўриқхона раҳбари амалда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва яна 4 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг167-моддаси (ўзлаштириш) 2-қисми «г» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг