Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интерпол қўлга олган шахс Тошкентга олиб келинди

Интерпол қўлга олган шахс Тошкентга олиб келинди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари бошчилигида диний-экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун қидирилаётган жиноятчи Кишинёв шаҳридан Тошкентга етказилди. 

«Ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган ва у ерда террорчилик ҳаракатларини содир этиш ва тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларда иштирок этиб, ташкилот етакчиларидан бирига айланган эди. Жиноятчини қўлга олиш Тошкент ва Кишинёв Интерпол Миллий Марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилди.

Молдованинг ваколатли органлари томонидан экстрадиция масаласи ижобий ҳал этилганидан сўнг, қидирилаётган шахс суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилди», дейилади Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг