Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетда аёлнинг фотоларини тарқатиш билан таҳдид қилган эркак ушланди

Интернетда аёлнинг фотоларини тарқатиш билан таҳдид қилган эркак ушланди

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи аёлнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитган эркак далилий ашёлар билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аёл Telegram орқали Ғиёс исмли шахс билан танишган. Орадан бироз вақт ўтиб ушбу шахс аёлнинг унга юборган сурат ва видеоларни интернет тармоқларида тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан сурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига 5 миллион сўм талаб қилиб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят IIBB Жиноят қидирув бўлими Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган Ғ.Х. (Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи) аёлдан келишилган пулнинг 200 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

Ушланган шахснинг қўл телефони ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганда, у юқоридаги ҳолат каби, яна ўнга яқин аёллар сурат ва видеолари борлиги ва бу каби иш билан мунтазам шуғулланиб келганлиги гумонланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг