ИИВ ходимини ўлдириб, ёқиб юборган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
2022 йилнинг 29 сентябр куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бошқармасининг тезкор ходими ўзаро келишмовчилик оқибатида бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдирилган. Қотилликдан кейин жасад ёқиб юборилиб, сўнг Чирчиқ дарёсига ташланган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди уч нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарди.
- ЖКнинг 28, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришда иштирокчилик) 2-қисми «п» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган 1987 йилда туғилган судланувчи 23 йил;
- ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и,п» бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми «а» банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1986 йилда туғилган судланувчи 24 йил;
- ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и,п» бандлари ва 164-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1984 йилда туғилган судланувчи 24 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва ўта хавфли рецидивист деб топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter