Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ & ОАВ: ижтимоий адолат қани?

ИИВ & ОАВ: ижтимоий адолат қани?

Фото: Human.uz

Ҳуқуқшунос Абдумалик Абдуллаев журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан фақат интизомий жазо қўлланилиши амалиётини «ижтимоий адолатсизлик» деб баҳолади.

Хабарингиз бор, яқинда «Human.uz» веб-нашри мухбирлари журналистлик фаолиятини олиб бориш чоғида Тошкент туманида ва Гулистон шаҳрида ички ишлар органлари ходимларининг қаршилиги ва босимига учраган эди.

Кўп ўтмай Бош прокуратура матбуот хизмати иккала ҳолатда ҳам тегишли ҳудудий ИИО томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ва айбдорлар интизомий жазога тортилишини  маълум қилди (бироқ айбдорларга нисбатан қандай итизомий жазо қўлланилгани ҳақида маълумот йўқ, ИИВ ахборот маркази жим).

Абдумалик Абдуллаев ушбу воқеага муносабат билдираркан, агарда айни хатти-ҳаракат ОАВ вакили томонидан ички ишлар ходимига нисбатан содир этилганида бу ишнинг ҳуқуқий оқибати тамом бошқача бўлиши мумкинлигини айтади (фарғоналик журналистнинг қисмати бунга яққол мисол - таҳр.). Яъни, «...агар журналист ҳокимият вакилига нисбатан шундай ҳаракатни содир этганида, ҳолатдан келиб чиқиб, камида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») ва (ёки) 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан жавобгарликка тортиларди. Ҳатто Жиноят кодексининг 219-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноий таъқиб амалга оширилар эди», дейди адвокат.

Ички ишлар органи ходимларининг журналистга нисбатан қилинган ножўя хатти-ҳаракатлар эса бор-йўғи интизомий характерда бўлиб, шунга кўра жазо чоралари (огоҳлантириш ёки ҳайфсан) қўлланилади, холос.

Муаллифга кўра, айни бир ҳаракат учун давлат томонидан санкция қўллаш амалиётида номувофиқлик мавжуд. Яъни, оддий фуқаро сингари журналистга нисбатан ҳокимият вакили томонидан қилинган ҳаракат — интизомий, ҳокимият вакилига нисбатан содир этилганида эса ножўя хатти-ҳаракат маъмурий ёки жиноий деб баҳоланади.

«Қани санкциялашдаги ижтимоий адолат?!» — дея ажабланади адвокат.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг