Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимликдан компенсация ундирилади

Ҳокимликдан компенсация ундирилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонига Янгийўл шаҳридаги  ЯТТ «Мулладжанов Абдусаттор Неъматжонович» ва ЯТТ «Рустамов Шерзод Набижонович»лар  Давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилган нотурар объектлари учун компенсацияни ундиролмай сарсон бўлаётганини билдириб шикоят йўллаган.

Аниқланишича, фуқароларнинг Янгиўл шаҳар Деҳқон бозори ҳудудидаги нотурар-жой объекти шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган бўлишига қарамай, компенсация тўловлари тўлаб берилмаган. Ўрганиш давомида Вакил Девони томонидан  тадбиркорлар манфаатида Янгийўл шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза киритилди.

Фуқаролик  суди  томонларнинг  даъво ва эътирозлари, ҳолат юзасидан мутахассисларнинг фикрини ўрганган ҳолда жавобгар Янгийўл шаҳар ҳокимлигидан тадбиркорлар фойдасига жами  880,7 млн.сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг