Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик ходими қўлга тушди — Бош прокуратура

Ҳокимлик ходими қўлга тушди — Бош прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

Асакада ҳокимлик масъули $8 минг пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган «Ғ.Ёқубов» массиви раиси Н.С. $8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган «Оқбўйра агро» фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига $15 минг талаб қилиб, ундан $8 мингни олаётган вақтда ушланган.

Унга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг