Ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши очилди
Крeдит маблағларини мақсадсиз йўналтирган ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ишлатилаётганлиги, таъминотчи корхоналар томонидан фуқароларга етказиб берилиши мумкин бўлган товарларни харид қилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Хусусан, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Жнинг таъсисчилигида 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, шундан «Б.Л.Б.» МЧЖга 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн. сўм кредит маблағлари ўтказиб берилган ва ушбу маблағлар мақсадсиз йўналтирилган.
Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилди ва прокуратура томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.
Унга кўра, Боёвут тумани ҳоким ёрдамчиси Т.Ж.га ва бошқаларга нисбатан 03.11.2022 йилда ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter