Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди

Ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди

Фото: «Yhxbb.uz»

Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича хабар берилган эди.

Мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Мурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг