Фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган инспектор ёрдамчилари иши судда кўриб чиқилади
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалганди.
Кейинроқ ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очилгани маълум қилинганди.
Аниқланишича, туман ИИБ профилактика инспектори С.П. ўзининг ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. лар билан бирга Х.Хушматовни машинада олиб кетишаётганда, уларга фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли профилактика инспектори ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. унинг танасининг турли жойларига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказишган.
Оқибатда Х.Хушматов 11.07.2021 йил соат 10-00 ларда Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 11.07.2021 йилда Денов тумани прокуратураси томонидан профилактика инспектори ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди, 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Тергов давомида Х.Ш. ва Т.Ф. га нисбатан 12.07.2021 йилда ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» ва 206-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан ЖИБ Денов туман судининг шу кундаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Денов туман ИИБ профилактика инспектори С.П. га нисбатан 12.08.2021 йилда ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 208-моддаси билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси билан вилоят судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter