Қашқадарёда фермер хўжалиги раиси ўлдирилди
Қашқадарё вилояти, Косон тумани Тошкўприк МФЙда фермер хўжалиги раиси қайноғаси томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда вилоят телеканали орқали хабар қилинди.
Маълум бўлишича, фермер хўжалиги раиси Н. қайноғаси Ф. ни оғзаки келишув асосида ёлланма ишчи сифатида ишга қабул қилади. Иш ҳақи сифатида ғалла ва сомон беришга келишишади.
Ғалла етилиб, ўрилганидан сўнг ғалла режаси бажарилган-у аммо фермер фойда кўрмаган. Фермер Ф. га иш ҳақини бермагани етмагандек, сомон сўраганида ҳам талабини бажармаган.
Шундан сўнг орада жанжал келиб чиққан. Фермер ухлаб ётганида уйига келган қайноға уни автомашина балонини дамловчи насос билан бош қисмига зарба бериб ўлдирган.
Маҳалла аҳлининг айтишича, почча ва қайноға ўртасида бундан олдин ҳам мунтазам зиддиятли вазиятлар юзага келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter