Фарғонада қотиллик қилган йигит ушланди
Фарғона вилояти Данғара туманида қотиллик қилган йигит икки ойдан сўнг қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 21 июнь куни фуқаро О.З. Данғара туманидаги «Марокаш» номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.У. бир нечта танишлари билан чойхонага келган. У О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашган ва ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.У.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Қўқон шаҳридаги тозалаш махсус-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ҳамда ДХХ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда йигит қўлга олиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter