Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада чақалоғини сотаётган она қўлга тушди

Фарғонада чақалоғини сотаётган она қўлга тушди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида чақалоғини сотаётган она ушланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 24 ёшли Г.С. (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган. Ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г.С. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг