Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада «киссавур» қамоққа олинди

Фарғонада «киссавур» қамоққа олинди

Фото: ИИВ

29 январь куни Фарғона шаҳри М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди. Унга кўра 27 январь куни номаълум шахс шаҳардаги ошхона олдидан йўловчи ташувчи автобусга чиқиб, қўлидаги сумкасидан нархи 2.340.000 сўмлик уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.Н. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг