Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 16 ёшли синфдошлар талончилик қилишди

Фарғонада 16 ёшли синфдошлар талончилик қилишди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 13:30 ларда номаълум шахслар «Spark» русумли автомашинада  Олтиариқ тумани Янгитурмуш МФЙ ҳудудида талончилик содир этишди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар йўл четида таниш қизи билан гаплашиб турган вояга етмаган 17 ёшли Дониёрбек А. ни бир неча маротаба чақиришади. Уни зўрлик билан автомашинанинг олдига олиб келиб, эгнида бўлган камзулининг чап чўнтагидаги нархи 4.100.000 сўмлик «Samsung A-31» русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишади.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Рахматилло Н., синфдошлари Ҳусанбой Т., Муҳаммадали М., Муҳаммадсодиқ С. ва Хайрулло Т. лар билан содир этганликлари маълум бўлди.

Улар Марғилон шаҳар Барака кўчасида яшовчи фуқаро Бекзод А. га тегишли бўлган «Spark» русумли автомашинани 1 соатга 50.000 сўм эвазига ижарага олиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ушбу автомашинани бошқаришган ҳамда фуқаро Дониёрбек А.га тегишли бўлган «Samsung A-31» русумли уяли телефон аппаратини Марғилон шаҳар яшовчи Сардор К.га уяли телефон аппаратининг ҳужжатлари ёниб кетганлигини айтиб, 1.500.000 сўм эвазига сотиб юборишган. Ушбу «Samsung A-31» русумли телефон аппарати Сардор К. дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Рахматилло Н., Ҳусанбой Т., Муҳаммадали М., Муҳаммадсодиқ С. ва Хайрулло Т. ларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, «Spark» русумли автомашинасини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз ижарага бериш билан шуғулланиб келган Марғилон шаҳрида  яшовчи Бекзод А.нинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг