Энг яхши ва энг ёмон нотариуслар аниқланди
Адлия вазирлиги 2019 йилнинг I ярим йиллик давомида нотариусларнинг иш сифатини автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳолаган.
Сифатни баҳолашда нотариал ҳаракатлар сони, нотариуснинг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ва унинг фаоллиги каби мезонлар асос қилиб олинган.
Баҳолаш натижаларига кўра жами 731 нотариусдан 123 нафари “аъло”, 427 нафари “яхши”, 167 нафари “қониқарли” ва 14 нафари эса “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган.
Иш фаолияти қониқарсиз деб топилган нотариусларнинг сони 2018 йилнинг 2-ярми давомида 10 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилнинг 1-ярмида 2 фоизни ташкил этган.
Баҳолаш рейтингида дастлабки 3 та энг юқори ўринни эгаллаган нотариусларнинг икки нафари Бухоро вилоятида ва бир нафари эса Фарғона вилоятида фаолият кўрсатади:
- Абдуазим Аминов – Бухоро вилояти, Когон шаҳар ДНИ нотариуси — 95 балл (максимал 100 балгача);
- Нодирбек Усмонов – Фарғона вилояти, Тошлоқ туман 1-сон ДНИ нотариуси – 95 балл;
- Ойдина Муродова – Бухоро вилояти, Олот туман ДНИ нотариуси – 94 балл.
«Талабга жавоб бермайди»ган 14 нотариуснинг 11 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафардан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида фаолият юритади.
Рейтингда сўнгги уч ўринни эгаллаган нотариуслар:
- 729. Садоқат Юсупова – Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 42 балл;
- 730. Комилжан Жумаев – Навоий вилояти, Навоий шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 40 балл;
- 731. Адиба Ҳидоятова – Тошкент шаҳри, Шайхонтохур туман 5-сон ДНИ нотариуси – 38 балл.
Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан вазирлик сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter