Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ ушлаган 14 нафар шахс узоқ муддатга қамалди

ДХХ ушлаган 14 нафар шахс узоқ муддатга қамалди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда айрим шахслар ўз профиллари орқали «Биродарларимиз эҳтиёткорлик чораларини кўришсин», «Мужоҳидларнинг хатоликлари», «Сурияда жиҳод қиляпмиз», деб номланган жиҳодга даъват этувчи, мавжуд тузумни ўзгартириш йўлида курашишга чорловчи чақириқлар акс этган аудио ва видео материаллар тарқатилаётганини ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари аниқлади.

Профиллар орқали «Биродарлар» (жиҳодда юрган муҳожирлар назарда тутилган)га ёрдам бериш, қурол-яроғ олишига кўмаклашишга даъват этилган.

Овозли хабарларда йиғилган пуллар келажакда Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабилар чиқиши учун хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, ушбу аудио ва видео материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ҳукмига кўра, 13 нафар фуқаро 4 йилу 8 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Бир нафар аёлга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг