Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ уч вилоятда тезкор тадбир ўтказди

ДХХ уч вилоятда тезкор тадбир ўтказди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўғлининг номида бўлган хусусий корхонанинг 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг