Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахсларни қўлга олди

ДХХ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахсларни қўлга олди

24 ёшли фуқаро наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хуфиёна жойга қолдириб кетилган 3 кг. 906 гр. «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У ушбу гиёҳвандлик моддасини Олмазор туманида яшовчи аёлнинг кўрсатмасига асосан олганлигини маълум қилди. Мазкур аёл ижарага олган хонадонда наркотик моддаларни кичик бўлакларга бўлиб, интернет орқали сотувга чиқариш учун шароит яратилганлиги аниқланган.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2 нафар фуқаро наркокуръерлар томонидан Тошкент туманидаги хуфиёна жойга яшириб кетилган 927 гр. «Метамфетамин» воситасини олган вақтларида ушланган.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида икки нафар фуқаро учинчи шахслар томонидан яшириб кетилган 857 гр. «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситасини олган вақтларида ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг