Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ электр корхонаси бўлим бошлиғи ва Миллий Гвардия ходимини қўлга олди

ДХХ электр корхонаси бўлим бошлиғи ва Миллий Гвардия ходимини қўлга олди

Фарғона вилоятининг Риштон тумани электр тармоқлари корхонасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс якка тартибдаги тадбиркорнинг кулолчиликка ихтисослашган устахонаси электр тармоғига ноқонуний уланганлиги боис, унга нисбатан расмийлаштирилган далолатнома бўйича 2 млрд. сўм миқдорида жарима солиниши мумкинлигини айтиб, ушбу жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 6600 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро Қўриқлаш бўлими ходими маҳаллий фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисм «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг