ДХХ архитектор ва унинг мансабдор отасини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг архитектори андижонлик тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, архитектор «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКнинг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишловчи ўзининг отаси билан тил бириктириб, тадбиркорга Андижон шаҳридаги 2 та манзилда кўп қаватли турар-жой биноларини қуришига оид қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.
Ҳозирда архитектор ва унинг отасига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter