ДХХ 2,5 млн АҚШ доллари талаб қилган шахсни ушлади

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1972 й.т., муқаддам судланган шахс фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий қурилиш фирмага инвестиция киритиш дастури асосида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 2,5 млн АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими тезкор тадбир вақтида қўлга олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter