Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДТМда навбатдаги мағлубият — «Газетa.uz» судда ютди!

ДТМда навбатдаги мағлубият — «Газетa.uz» судда ютди!

Фото: «Газетa.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимояси важи билан «Газета.uz» ва унинг колумнисти Комил Жалиловни судга бериб, 200 миллион сўм товон талаб қилаётгани хабари берилганди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида икки ой давом этган суд натижасига кўра, Давлат тест маркази даъвоси асоссиз деб топилиб, рад этилди.

Сирасини айтганда, Давлат тест маркази электрон нашр ва муаллифни матбуот анжуманида берган саволи учун судга тортганди. Матбуот анжуманида янграган савол  Сирдарё вилоятида ўқитувчилар ўртасида тест синовлари ўтказилгани, ундаги  паст кўрсаткичлар (тест) саволлардаги мавҳумликларга боғлиқ эмасми, мазмунида эди.

Мазкур савол-жавоблардан келиб чиққан ҳолда эълон қилинган мақолага эътироз билдирар экан, ДТМ улар (саволлар) базасида мутлақо мавжуд эмаслигини  билдириб, (мақола) «...тест маркази раҳбарияти ва ходимларига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг меҳнат унумдорлигининг камайишига, асабийлашишига олиб келгани»ни таъкидлайди ва бунинг маънавий товонини 200 миллион сўмга баҳолайди.

Эслатиб ўтамиз, бу Давлат тест марказининг судда биринчи марта ютқазиши эмас. Ўтган йили бухоролик  Сарвиноз Ибрагимова  ҳамда жиззахлик абитуриент Даврон Турсунов судга мурожаат қилиб, ДТМнинг айби билан талабалар сафидан ўрин олишмаганини исботлаб беришганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг