Директор 30 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят туманларидан биридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Қарши туманидаги мактаб директорининг ўринбосарини Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter